Ретривер наслли ит ҳушини йўқотган эгасини қутқариш учун тез ёрдам машинаси кутиб турди ва ундаги шифокорларни зарур жойга олиб борди, деб ёзади Daily Mail.
Ҳодиса Хитойнинг Шаньси провинциясидаги Юньчэн округида юз берган. Кўчадаги муюлишлардан бирида итнинг эгаси ҳушини йўқотган, маҳаллий аҳоли бу ҳақда тез ёрдам хизматига хабар берган.
Шу вақтда ит катта кўчага чиқиб шифокорларни кута бошлаган, тез ёрдам машинасини кўриши билан ҳайдовчига унинг ортидан бориш учун белги берган. Натижада ит қутқарувчиларни эгасининг олдига олиб келган.
Шифокорлардан бири эркак ҳаддан ортиқ алкоголь истеъмол қилгани оқибатида хушини йўқотганини айтган. Итнинг ҳаракатлари шифокорлар томонидан видеорегистраторда қайд этилди.
Тез орада ит интернетда машҳур бўлди: ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари итнинг ҳаракатларидан таъсирланиб, уни «қутқарувчи-фаришта» деб атамоқда.
Изоҳ (0)