24 январь, пайшанба куни футбол бўйича Осиё Кубогининг чорак финал баҳслари доирасида навбатдаги беллашув якунланди.
Мазкур ўйинда Эрон терма жамоаси Хитойни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (3:0).
1-бўлимнинг 18-дақиқасида Меҳди Тареми биринчи голга муаллифлик қилган бўлса, 31-дақиқага келиб Сардор Азмун ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Карим Ансорифард Хитой дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни йириклаштирди.
Маълумот учун, Эрон термаси Японияга қарши мусобақанинг финал босқичи учун кураш олиб боради.
Осиё Кубоги—2019
1/4 финал баҳслари
24 январь, пайшанба
Хитой—Эрон 0:3
Голлар: 0:1 — 18 Тареми, 0:2 — 31 Азмун, 0:3 — 90 Ансорифард.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)