Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга АҚШ президенти Дональд Трампнинг мактуби етказилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Трампнинг мактубини иккинчи АҚШ—КХДР саммитини муҳокама қилиш учун Вашингтонда бўлган Меҳнат партияси раисининг ўринбосари Ким Ен Чхор топширди.
Ким Чен Ин Трампнинг «ажойиб мактуби»дан қониқиш ҳосил қилгани ва АҚШ билан қатор масалалар бўйича келишувга тайёрлигини билдиргани айтилмоқда.
Изоҳ (0)