Киевнинг Оболония туман суди Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковични давлатга хиёнат ишида айбдор деб топди, дея хабар беради «Meduza».
Суд ҳукмида Януковичнинг айби тўлиқ исботланганлиги айтилган. Януковичга қўлланилган жазо ҳали эълон қилинмаган.
Айблов томони Януковичга 15 йил қамоқ жазоси сўраган. Собиқ президент айни дамда Россияда бўлганлиги сабабли ҳукм сиртдан чиқарилган. У мазкур ишни сиёсий уюштирилган деб, суд ишида бирор марта ҳам иштирок этмаган.
Виктор Янукович 2014 йилда ҳукумат ўзгарганидан сўнг Россияга қочиб кетган. У Москвадан Украинага ҳарбийларни олиб киришни сўраганликда айбланган, бу эса ўз навбатида Қримни Россияга қўшилишига олиб келган.
Изоҳ (0)