«Кардифф» ҳужумчиси Эмилиано Сала бўлган самолётнинг радарлардан йўқолиши ва қидирув-қутқарув ишлари бўйича Normaнд ороллари авиацион қидирув гуруҳи офицери Жон Фицжералд маълумот берди, деб ёзади РМC.
«Менга хабар беришларича, денгиздан металл парчалари атрофида сузиб юрган ҳаво тўлдирилган ёстиқча, тўқ сариқ рангдаги предмет, қути ва бошқа кўплаб оқ рангдаги буюмларни топишган», — дейди Фицжералд.
Офицер, шунингдек, ҳалокат ҳудудига қутқарув кемаси юборилганини ҳам келтириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни кечқурун Сала «Нант» клубидаги собиқ шериклари билан хайрлашиб, хусусий самолётда (самолёт «Кардифф» клубига тегишли бўлиб, у техник кўрикдан ўтмаган бўлган.)Уэльсга учиб кетган. Бироқ самолёт манзилга етишидан тахминан бир соатча аввал радарларда кўриниш бермай қолган. Уни қидириш учун икки вертолёт ва бир неча қидириш кемалари жўнатилганди.
Аввалроқ Сала ҳалокатдан олдин WhatsApp мессенжери орқали овозли хабар юборгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, ҳужумчи жорий мавсум «Нант» сафида 21 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урганди. «Кардифф» эса футболчини ўзи учун рекорд сумма — 20,5 миллион еврога сотиб олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)