Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бешта мамлакат Донбассда ҳалок бўлган Малайзия лайнери учун жавобгар бўлганларни жазога тортиш учун молиявий ёрдам беришга қарор қилди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Уларнинг барчаси қўшма тергов гуруҳи таркибига кирган. Тегишли меморандум Голландия ҳукумати веб-сайтида эълон қилинган.

Давлат айблови, суд тизими фаолияти ва гувоҳларни ҳимоя қилиш бўйича барча харажатларни Голландия кўтаради.

Жиноий иш бўйича бошқа харажатларни эса Австралия, Бельгия, Малайзия, Нидерландия ва Украина ҳамкорликда молиялаштиради.

Йўналтириладиган маблағлар ҳажми ва характери «икки томонлама битимлар» орқали белгиланади.

Шу билан бирга, 2014 йилнинг июлида Boeing’нинг ҳалокатга учраши оқибатида фуқаролари ҳалок бўлган бошқа давлатлар ҳам молиявий кўмак кўрсатиш имконига эга бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди