Венесуэлада 21 январь куни исёнда қатнашишга уринган 40 нафар ҳарбий қўлга олинди. Бу ҳақда Vivoplay портали хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳозирда қўлга олинганлар Каракас судларига етказилганлиги маълум қилинмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, конвоирлар томонидан қўлга олинганларни ташиш давомида ўқ овозлари эшитилган.
Аввалроқ Nacional портали ҳарбийлар гуруҳи Каракас ғарбидаги Котиса туманида миллий гвардия бўлинмаларидан бирини қўлга олганлигини хабар қилган эди. Кейинроқ Венесуэла қуролли кучлари қўмондонлиги исён уюштирган ҳарбийлар ҳибсга олинганлиги ва махсус хизматларга кўрсатмалар бераётганлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)