АҚШ президенти Дональд Трамп Америка ҳукуматининг қисман ёпилганлигига қарамай маош олмасдан ишлашда давом этаётган барча давлат хизматчиларига ўз миннатдорчилигини изҳор қилган. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
«Мамлакат равнақи учун маош олмасдан ишлашда давом этаётган барча буюк инсонлардан миннатдорман!» — дейди Трамп.
Бундан ташқари, президент уларни Мексика билан чегарада гуманитар, жиноий гиёҳвандлик инқирозини бартараф этиш учун бирга ишлашга чақирган.
16 январь куни АҚШ маъмурияти ўз ҳисобидан таътилга юборилган 50 мингга яқин давлат хизматчиларини ишга чақириб олди. Шу кундан бошлаб улар маошсиз ишламоқда.
Қўшма Штатлар ҳукуматининг иши қисман 22 декабрь куни тўхтатилган. Мамлакатдаги жимлик Мексика билан чегарада девор қуриш учун бюджет маблағларини тақсимлаш бўйича келишмовчиликлар билан боғлиқ.
Изоҳ (0)