Қашқадарё вилоятининг Сурхондарё билан чегарадош Деҳқонобод туманидаги Ойбек тоғи ён-бағирларида ёққан қор қалинлиги салкам бир метрга етган. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.
Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, бу ҳудуд учун қалин қор тушиши ноодатий ҳодиса.
Деҳқонобод туманидаги Дўконхона ва Оқработ қишлоқларида ёққан қор манзараси акс этган фотоларни нашр эълон қилди.
Изоҳ (0)