Корея Республикасининг JEI университети президенти Ли Жи Ву бошчилигидаги делегация Фарғона вилоятида бўлиб, олий таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борди, деб ёзади ЎзА.
Дастлаб делегация аъзоларини Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев қабул қилди. Меҳмонларга вилоятда Корея Республикаси билан амалга оширилаётган лойиҳалар, олий таълим соҳасидаги ишлар хусусида маълумот берилди. JEI университети билан ҳамкорликни йўлга қўйилаётгани бу борада муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди. «Йўл харитаси» доирасида вилоятда Корея Республикасининг JEI университети филиалини очиш режалаштирилган.
Меҳмонлар Фарғона давлат университети ҳамда Фарғона политехника институтида ҳам бўлиб, самимий мулоқот олиб борди. Улар олий ўқув юртларида яратилган шароитлар билан танишди. Музокаралар натижасида JEI университетининг филиалини очиш юзасидан меморандум имзоланди.
Изоҳ (0)