19 январь, шанба куни футбол бўйича Италия чемпионатининг 20-тур баҳслари бошланди.
Дастлабки ўйин «Олимпико» стадионида бўлиб ўтди. Унда Римнинг «Рома» клуби Туриннинг «Торино» жамоаси билан беллашди ва қийинчилик билан мағлуб этди (3:2).
Учрашувнинг 15-дақиқасида Николо Заниоло ҳисобни очган бўлса, Александар Коларов пенальтидан рақиб дарвозасини аниқ нишонда олиб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
2-бўлимнинг 51-дақиқасида меҳмон жамоа аъзоси Томас Ринкон римликлар дарвозасига гол уриб, ҳисобни қисқартирди (2:1). 67-дақиқага келиб, Кристиан Даниэл Ансалди Робин Ольсен дарвозасини ишғол қилди (2:2). 73-дақиқада эса Стефан ал-Шаравий ғалаба голига муаллифлик қилди (3:2).
А Серия
20-тур баҳслари
19 январь, шанба
«Рома»—«Торино» 3:2
Голлар: 1:0 – 15 Заниоло, 2:0 – 34 Коларов, 2:1 – 51 Ринкон, 2:2 – 67 Ансалди, 3:2 – 73 эл-Шаравий.«Удинезе»—«Парма» 1:2
Голлар: 0:1 – 11 Инглесе, 1:1 – 50 Окака Чука, 1:2 – 68 Жервинё.«Интер»—«Сассуоло» 0:0
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!