Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ёшлар пресс клуби»да Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2018 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Фото: Ёшлар медиа маркази

Унда Марказий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев иттифоқнинг йиллик сарҳисоби юзасидан батафсил маълумот берди.

Саъдуллаевга кўра, Иттифоқ қошида ёшлар ташаббуслари асосида 26 та турли йўналишдаги ташкилот фаолияти йўлга қўйилди. Жумладан, Ёш ижодкорлар кенгаши, Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази, Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази, Ёшлар нашриёт уйи, Ёш киноижодкорлар кенгаши, Ёш дизайнерлар кенгаши, Ёшлар фермерлар кенгаши, Ёш олимлар кенгашлари шулар жумласидан.

Давлат раҳбари фармонига мувофиқ, «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси фаолияти йўлга қўйилди. Жамғармадан имтиёзли кредит олиб, ўз бизнесини йўлга қўйган 1066 нафар ёш фермерга 52 миллиард сўм, ёш тадбиркорларнинг 4300 та лойиҳасига 226,6 миллиард сўм, жами 278,6 миллиард сўм 13 фоизлик имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Фото: Ёшлар медиа маркази

30 июнда Ўзбекистонда илк бор «Ёшлар куни» кенг нишонланди. Шунингдек, илк бор «Мард ўғлон» давлат мукофоти ҳамда «Келажак бунёдкори» медаллари тенгдошларига ўрнак бўлаётган 42 нафар йигит-қизга топширилди. 41 нафар ёш «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонига лойиқ топилди, йил давомида алоҳида фаоллик кўрсатган 17 нафар ёш ЁИ мукофотини қўлга киритди. Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида ташкил этилган Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида 500 нафарга яқин тингловчи таҳсил олиб, малака оширишга муваффақ бўлди.

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилиб, ҳарбийлар ва тизимдаги ёш хизматчиларнинг Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлиш механизмининг ҳуқуқий асоси яратилди. 2018—2021 йилларда қурилиши режалаштирилган 8 минг 600 га яқин кўп қаватли «Ёшлар уйлари»дан 848 тасининг калити ёш оилаларга топширили.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси фаолияти ташкил этилиб, хорижда ишлаётган, таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизми яратилди.

Марказий кенгаш раисининг биринчи ўринбосарини таъкидлашича, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида «Ўзбекистон—Россия ёшлар форуми» ҳамда 27—31 октябрь кунлари «Ўзбекистон—Россия ёшлар фестивали» ташкил этилди.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Фото: Ёшлар медиа маркази

Хорижий давлатларда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган, асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган ёшлар иштирокида 7—14 апрель кунлари «Ёш ватандошлар» фестивали ўтказилиб, унга 18 та давлатда истиқомат қилувчи 56 нафар ёш ватандошлар иштирок этди.

8—18 май кунлари Ёшлар иттифоқи кўмаги асосида ёш киноижодкорлар Францияда ўтказилган 71-Канн халқаро кинофестивалида иштирок этиб, унда илк бор миллий павилон ташкил этилди.

26—30 июнь кунлари Тошкент ва Самарқандда «Марказий Осиё ёшлар форуми» юқори савияда ўтказилди.

Хитойнинг Синдао шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг Ёшлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон делегацияси иштирок этиб, ЁИ мазкур кенгашга расман аъзо бўлиб кирди.

Россия ёшлар иттифоқи таклифига биноан 1—7 октябрь кунлари Москва, Астрахан ва Волгоград шаҳарларида «III Россия – Ўзбекистон ёшлар форуми» ҳамда 2—14 октябрь кунлари Белгород шаҳрида «Россия – Ўзбекистон ёшлар бизнес инкубатори» ташкил этилди.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Фото: Ёшлар медиа маркази

Термиздаги «Амударё» оромгоҳида Марказий Осиё ёшларининг «Дўстлик форуми» ўтказилди.

Шунингдек, ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда хорижлик малакали мутахассислар билан тажриба алмашишларига имконият яратиш мақсадида 27—30 ноябрь кунлари IV PROlogue халқаро кинофестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан 2018 йилда кўплаб истиқболи лойиҳалар амалга оширилди. Бу ишлар жорий 2019 йилда ҳам изчилик билан давом эттирилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украинанинг учта элчихонасига таҳдидли хатлар юборилган — Украина ташқи ишлар вазири
Маҳаллий
Ўзбекистонда 1 декабрь куни барча ҳудудларда коронавирус қайд этилди
Дунё
Фидел Кастронинг яширин ҳаёти, ўзини император деб эълон қилган Наполеон ва «кокаин барони» Эскобарнинг ўлдирилиши. Кун хронологиясида 2 декабрь