19 январь, шанба куни футбол бўйича Франция чемпионатининг 21-тури доирасидаги иккинчи ўйин якунланди.
Унда Парижнинг ПСЖ клуби ўз майдонида «Генгам» клубини қабул қилиб, жавобсиз 9 та гол урди.
Учрашувнинг 11 ва 68-дақиқаларида Неймар рақиб дарвозасига 2 та гол уриб, дублга эришди. Килиан Мбаппе эса 37, 45, 80-дақиқаларида «Генгам» дарвозасини ишғол қилиб, ҳет-трик қайд этган бўлса, парижликларнинг яна бир ҳужумчиси Эдинсон Кавани ҳам шундай кўрсаткични қайд этди (59, 66, 75-дақиқалар). Жамоанинг сўнгги голига Тиаго Силва ўрнига майдонга тушган Томас Мене муаллифлик қилди (83-дақиқа).
Шу тариқа ПСЖ «Генгам» клубини ўз майдонида тор-мор қилди.
Лига 1
21-тур баҳслари
19 январь, шанба
ПСЖ—«Генгам» 9:0
Голлар: 1:0 – 11 Неймар, 2:0 – 37 Мбаппе, 3:0 – 45 Мбаппе, 4:0 – 59 Кавани, 5:0 – 66 Кавани, 6:0 – 68 Неймар, 7:0 – 75 Кавани, 8:0 – 80 Мбаппе, 9:0 – 83 Мене.ПСЖ: Буффон, Керер, Маркинёс, Силва (Мене, 76), Бернат (Курзава, 67), Алвес, Верратти (Дракслер, 19), Ди Мария, Неймар, Мбаппе, Кавани.
«Генгам»: Каяр, Икоко, Кербрат, Эбоа, Ребочо, Дидо, Фири, Део (Блас, 56), Габкото (Жилобожи, 73), Менди (Роделин, 57), Тюрам.
Огоҳлантириш: Курзава (89).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)