2018 йилда Ўзбекистонга 160 мингта кўчиб келиш кузатилган бўлиб, уларнинг 157,2 минг нафари республика ҳудудларидан, 2,8 минг нафари эса хорижий давлатлардан келган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Хорижий давлатлардан келганларнинг 28,1 фоизини Тожикистон Республикаси, 27,5 фоизи Қозоғистон Республикаси, 24,1 фоизи Россия Федерацияси, 9,7 фоизи Қирғизистон Республикаси ва 10,6 фоизи бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
Кўчиб кетганлар сони эса 176,2 минг нафарни ташкил этиб, шундан 157,2 минг нафари республика ҳудудлари ичида кўчган бўлса, 19 минг нафари хорижий мамлакатларга кўчиб кетган. Мисол учун, хорижий давлатларга кўчиб кетганларининг 47,2 фоизи Россия Федерациясига, 47,1 фоизи Қозоғистон Республикасига, 1,2 фоизи АҚШга, 0,7 фоизи Исроилга ҳамда 3,8 фоизи бошқа давлатларга тўғри келмоқда.
Изоҳ (0)