17 январь, пайшанба куни футбол бўйича Испания Кубоги нимчорак финалининг сўнгги баҳслари бўлиб ўтди.
Лионель Месси етакчилигидаги «Барселона» клуби ўз майдонида «Леванте» жамоасини синовдан ўтказди. Каталонияликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди.
Беллашувнинг 30—31-дақиқаларида Усмон Дембеле 2 та гол уриб, дублга эришган бўлса (2:0), 54-дақиқага келиб Лео Месси ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди (3:0).
Шу тариқа «Барселона» «Леванте» клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди ва 1/4 финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа 1/8 финали дастлабки ўйинида Эрнесто Вальверде шогирдлари «Леванте»га 2:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Испания Кубоги
1/8 финал баҳслари
17 январь, пайшанба
«Реал Сосьедад»—«Бетис» 2:2 (0:0)
Голлар: 0:1 – 37 Каналес, 1:1 – 40 Субелдиа, 2:1 – 62 Мерино, 2:2 – 70 Морон.«Эспаньол»—«Вильярреал» 3:1 (2:2)
Голлар: 1:0 – 34 Пьятти, 2:0 – 37 Иглесиас, 2:1 – 42 Чуквуэзе, 3:1 – 74 Иглесиас.«Барселона»—«Леванте» 3:0 (1:2)
Голлар: 1:0 – 30 Дембеле, 2:0 – 31 Дембеле, 3:0 – 54 Месси.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)