17 январь, пайшанба куни футбол бўйича Осиё Кубогининг 3-тури доирасида сўнгги учрашувлар бўлиб ўтади.
Эктор Купер бошлиқ Ўзбекистон терма жамоаси Япония термаси билан гуруҳ биринчилиги учун кураш олиб борса, 2-турда Ўзбекистонга йирик ҳисобда мағлуб бўлган (4:0) Туркманистон термаси Уммон терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашувларга Тошкент вақти билан 18:30 да старт берилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Япония терма жамоалари гуруҳда кетма-кет 2 та ўйинда ғалаба қозониб, плей-оффга муддатидан аввал чиққан.
«E» гуруҳида мусобақа мезбони Саудия Арабистони термаси Қатар терма жамоаси билан жанг қилса, мазкур гуруҳнинг иккинчи беллашуви Ливан ва КХДР терма жамоалари ўртасида кечади. Ўйинлар соат 21:00 да бошланади.
Маълумот учун, Қатар ва Саудия терма жамоалари 2 тур натижасига кўра, гуруҳда 6 очко тўплаб, муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритган.
Осиё Кубоги
3-тур баҳслари
17 январь, пайшанба
«F» гуруҳи
Уммон—Туркманистон 18:30
Япония—Ўзбекистон 18:30
«E» гуруҳиСаудия Арабистони—Қатар 21:00
Ливан—КХДР 21:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)