Жанубий Кореянинг Пучон Университети ва Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг қўшма лойиҳаси — «Бошқарув қурилмаларини ишлаб чиқиш ва уларга хизмат кўрсатиш» факультетига ҳужжатлар қабул қилиш бошланди, деб ёзади «Новости Узбекистана».
Янги факультетга Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ҳамда бошқа коллеж ва лицейлар битирувчилари, шунингдек, иккинчи касбни эгаллашга қизиқувчи ўрта махсус ёки олий маълумотлилар кириши мумкин.
Ҳужжатларни қабул қилиш 15 февралга қадар давом этади, ўқиш эса март ойида бошланади.
Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори Дмитрий Лининг маълум қилишича, қўшма факультетнинг аудиториялари Пучон Университети стандартлари асосида жиҳозланган, ўқув режаси эса Жанубий Корея ОТМ томонидан тақдим этилган ва Ўзбекистон меъёрларига мослаштирилган. Талабаларга иккинчи курсдан Пучон профессорлари дарс бера бошлайди.
Ўқитиш шартнома асосида олиб борилади, Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида бир йиллик ўқиш нархи — 2 минг АҚШ доллари сўм эквивалентида.
Изоҳ (0)