Бугунги кунда Ўзбекистон ва Жанубий Корея алоқалари ҳар жиҳатдан мустаҳкамланиб бормоқда. Бунда икки давлат раҳбарларининг ўзаро мулоқоти, олий даражадаги учрашувлари чоғида эришилган келишувлар муҳим асос бўлмоқда. Бугун, 14 январь куни Хоразм вилоят ҳокимлигида Ўзбекистондаги Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Меҳмонларни вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов кутиб олди. Учрашувда таълим ва туризм соҳаси вакиллари қатнашди.
Тадбирдан кўзланган мақсад — Жанубий Корея Республикасининг юқори малакали мутахассислари ўзларининг малака ва тажрибалари орқали вилоятда таълим соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшиш.
Меҳмонларга вилоятнинг сармоявий салоҳияти, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, туризм ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Учрашув давомида иштирокчилар ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашиш баробарида ўз режаларини айтиб ўтди. Тадбир давомида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Ушбу тадбир ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришга алоҳида туртки беради.
Изоҳ (0)