Ўзбекистонда янги ҳафтанинг боши 14 январдан об-ҳавонинг илиши кутилмоқда. Баъзи ҳудудларда кундузги ҳаво ҳарорати 13 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълумотларига асосланиб, Repost хабар берди.
15 январь куни енгил ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Кундузги ҳаво ҳарорати 8 даража бўлади.
Пайшанба куни энг иссиқ кун бўлади. Ёғингарчилик бўлмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади. Жума куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 10-11 даража юқори бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 15 январь куни вақти-вақти билан қор ёғиб, айрим жойларда туман тушиши мумкин. 14 январь куни ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати 1-6 даражагача пасайиши мумкин.
Изоҳ (0)