12 январь, шанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 22-тури доирасида 5 та учрашув якунланди.
Ушбу турда жорий йилни мағлубият билан бошлаган Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» жамоаси «Брайтон» майдонига сафар қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди (1:0).Беллашувнинг 50-дақиқасида АПЛ тўпурарларидан бири Муҳаммад Салоҳ 11 метрлик жарима зарбасидан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди ва ҳисобни очди.
Бу натижа ўйин якунига қадар ўзгармади ва «қизиллар» 3 очкога эга бўлди.
АПЛ
22-тур баҳслари
12 январь, шанба
«Брайтон»—«Ливерпуль» 0:1
Гол: 0:1 – 50 Салоҳ.«Бёрнли»—«Фулҳэм» 2:1
Голлар: 0:1 – 2 Шюррле, 1:1 – 20 Брайан, 2:1 – 23 Одуа.«Кардифф»—«Ҳаддерсфилд» 0:0
«Кристал Пэлас»—«Уотфорд» 1:2
Голлар: 1:0 – 38, автогол, Кеткарт, 1:1 – 67 Кеткарт, 1:2 – 74 Клеверли.«Лестер»—«Саутҳэмптон» 1:2
Голлар: 0:1 – 11 Уорд-Проуз, 0:2 – Лонг, 1:2 – 58 Ндиди.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)