11 январь, жума куни футбол бўйича Осиё Кубоги 2-турининг «C» гуруҳидаги биринчи учрашув якунланди.
Ушбу баҳсда Филиппин термаси Хитой терма жамоасига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўйиннинг 40—66-дақиқаларида Ли Ву Филиппин дарвозасига 2 та тўп киритиб, дублга эришган бўлса (2:0), 80-дақиқага келиб, Ю Дабао 3-голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа Хитой терма жамаоси мусобақанинг 2 турида ғалабага эришди ва гуруҳда 6 очко тўплаб, плей-офф йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бугун ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйини бўлиб ўтади. Унда Жанубий Корея термаси Қирғизистон терма жамоасини синовдан ўтказади.
Осиё Кубоги—2019
«C» гуруҳи, 2-тур
11 январь, жума
Филиппин—Хитой 0:3
Голлар: 0:1 — 40 Ли Ву, 0:2 — 66 Ли Ву, 0:3 — 80 Ю Дабао.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)