Марказий банк матбуот хизматига кўра, янги йирик номинал купюрани муомалага чиқаришни режалаштирмоқда, бироқ унинг қиймати ҳали ўрнатилмаган. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Маълум қилинишича, янги банкнотларнинг чиқарилиши бўйича техник тайёргарлик бошланган. Бироқ, банкнота муомалага чиқиши бўйича аниқ сана белгиланмаган.
Бундан аввал, қатор хорижий интернет-нашрлар «ишончли ва ваколатли манбаларга асосланиб» Ўзбекистон Марказий банки яқин вақт ичида 100 минг сўмлик янги банкнотларни муомалага чиқариши ҳақида хабар тарқатди.
Изоҳ (0)