10 январь, пайшанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги 2-турининг «А» гуруҳидаги дастлабки учрашув ўз ниҳоясига етди.
Ушбу ўйинда Баҳрайн ва Таиланд терма жамоалари ўзаро кураш олиб борди ва таиландликлар арабларни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди (0:1).
Ўйиндаги ягона гол 58-дақиқада Чaнaтип Сонгкрасин томонидан киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Таиланд мусобақанинг 1-турида Ҳиндистонга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Шундан сўнг жамоа бош мураббийи Милован Раевац истеъфога чиқарилганди. Унинг ўрнига Таиланд термасини Сирисак Йодйардтхаи вақтинчалик бошқариб турибди.
Осиё Кубоги—2019
«А» гуруҳи, 2-тур
10 январь, пайшанба
Баҳрайн—Таиланд 0:1
Гол: 0:1 — 58 Сонгкрасин.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)