Сурия демократик кучлари томонидан 6—7 январь кунлари Хаджин аҳоли пунктида олиб борилган махсус операциялар натижасида саккиз нафар хорижликлар қўлга олинган. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар берди.
Шулардан икки нафари Ўзбекистон фуқаролари — Одил Раҳимов (Абу Амина Ўзбекий, 58 ёш) ва Фарҳод Қадеров (Абу Билол Ўзбекий, 28 ёш). Шунингдек, Тожикистон, Россия, Украина, АҚШ ва Германия фуқаролари ҳам бор.
Ҳозирда Сурия демократик кучлари ва Ислом демократик давлати ўртасидаги жанг Шафа аҳоли пунктида бўлиб ўтмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)