Африка футбол конфедерацияси (CAF) 2018 йилнинг энг яхши футболчилари, мураббийи ҳамда жамоаси номини маълум қилди.
«Реал» ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Африканинг 2018 йилдаги энг яхши ёш ўйинчиси дея эътироф этилди. Ҳозирда 20 ёшли марокашлик футболчи ижара асосида «Боруссия Дортмунд»да тўп сурмоқда.
Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Эрве Ренар йилнинг энг яхши мураббийи совринини қўлга киритган бўлса, Мавритания термаси — энг яхши жамоа деб топилди.
2018 йилнинг энг яхши аёллар терма жамоаси номига Нигерия жамоаси лойиқ кўрилган бўлса, ЖАР терма жамоаси ҳужумчиси Темби Катлану йилнинг энг яхши аёл футболчиси номига эга чиқди. Десери Эллис (ЖАР) эса йилнинг энг яхши мураббийи бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)