9 январь, чоршанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақасанинг 1-тури доирасида 3 та беллашув бўлиб ўтади.
«F» гуруҳининг дастлабки ўйинида Япония терма жамоаси Туркманистон термаси билан баҳсга киришади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади.
«F» гуруҳининг иккинчи ўйини Эктор Купер қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси ва Уммон термаси ўртасида кечади. Баҳсга 18:30 да старт берилади.
«E» гуруҳида 1-тур доирасида Қатар термаси Ливан терма жамоаси билан жанг қилади. Беллашув 21:00 да бошланиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳнинг биринчи баҳсида Саудия Арабистони термаси КХДР терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди (4:0).
Осиё Кубоги—2019
9 январь, чоршанба
«F» гуруҳи, 1-тур
Япония—Туркманистон 16:00
Ўзбекистон—Уммон 18:30
«E» гуруҳи, 1-турҚатар—Ливан 21:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)