• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Раҳбарлар қариндош-уруғ, таниш-билишларини «ёғлироқ» ишга жойлаштиришни қачон тўхтатади?

    ЎзА Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев билан суҳбат уюштириб, раҳбар кадрлар ўз танишларини «ёғли» жойларга ишга жойлаштириши ҳолатлари ҳақидаги фикрини билди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Айрим раҳбарлар лавозимидан фойдаланиб қариндош-уруғ, таниш-билишларини халқ тили билан айтганда «ёғлироқ» жойларга жойлаштириб қўйиш пайида бўладилар. Бу ҳолатга чек қўйиш учун нималар қилиш керак, деб ҳисоблайсиз?

    – Мамлакатимизда, жумладан вилоятимизда юртбошимиз раҳбарликларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар давлат бошқаруви тизимидаги раҳбарлик лавозимларини янгича фикрлайдиган, ташаббускор, юқори малакали, билимли ва эл-юртга садоқатли кадрлар билан мустаҳкамлашни тақозо этмоқда.

    Олдинги даврда айрим раҳбарлар томонидан лавозимидан фойдаланиб қариндош-уруғ, таниш-билишларини, халқ тили билан айтганда «ёғлироқ» жойларга жойлаштириш ҳолатларига йўл қўйилган эди. Аммо, мана 2 йилдирки Бухоро вилоятида бундай ҳолатларга чек қўйилди. Чунки, бошқарув лавозимларида ишлаётган кадрларга нисбатан талаб кучайди ва улар зиммасига юклатилган вазифаларнинг кўлами ҳам кенгайди. Раҳбарлик лавозимига бугунги кун талаблари даражасида ишлай оладиган кадрни қўймаса, у лавозим вазифаларини уддалай олмайди.

    Халқимиз раҳбарлардан эртага эмас, балки бугунги кунда натижа кутаётганлигини назарда тутиб, уларга амалга оширилаётган ислоҳотлардаги иштироки, фидойилиги ва ташкилотчилиги, беркитилган иш участкасидаги фаолиятининг натижадорлигига ва халқни рози қилаётганлигига қараб баҳо бериш тизими шакллантирилди.

    Масъулиятни ўз зиммасига олиб, халқ манфаати йўлида мустақил қарор қабул қилаётган, ташаббускорлик кўрсатиб натижага эришаётган раҳбар кадрлар қўллаб-қувватланмоқда ва рағбатлантирилмоқда.

    Шу билан биргаликда зиммасига юклатилган вазифаларни мамлакат раҳбарияти томонидан қўйилаётган янги талаблар даражасида уддалай олмаётган раҳбарлар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинмоқда. Жорий йил давомида хизмат вазифасини юқоридаги талабларга мувофиқ бажаролмаётган вилоят, туман ва шаҳар даражасидаги кўплаб раҳбар кадрлар алмаштирилди.

    Эндиликда раҳбар кадрларнинг халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳисобот бериб бориш тизими жорий этилганлиги, судьяликка номзодларнинг тайинлашдан олдин жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши, юртбошимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаларида белгиланганидек, бундан кейин маҳаллий давлат бошқаруви тизимидаги раҳбарлик лавозимларига тавсия этилаётган номзодларнинг тегишли халқ депутатлари Кенгашларида соҳани ривожлантириш бўйича ўз дастурини ҳимоя қилгандан кейин лавозимга тайинланиши амалиёти жорий этилиши қариндош-уруғчиликка ва таниш-билишчиликка батамом чек қўяди деб ўйлайман.

    Шу ўринда мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев томонларидан давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш жараёнида ҳар томонлама етук, ахборот-коммуникация технологияларини пухта ўзлаштирган, фавқулодда шароитларда тўғри қарор қабул қила оладиган, шунингдек ўзининг бурчи ва мажбуриятини аниқ-равшан англаган ҳолда «ўз аравасини ўзи тортадиган» ҳамда бугунги кун талабларига тўла жавоб бера оладиган, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтиш зарур. Бу борада Президентимизнинг 2018 йилда қабул қилинган «Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим аҳамиятга эга.

    Мазкур ҳужжатга мувофиқ, истиқболли бошқарув кадрларининг тизимли асосда танлаб олинишини таъминлаш, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида уларнинг касбий малакасини узлуксиз ошириб боришга кўмаклашиш мақсадида ҳар 3 йилда истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» республика танлови ўтказилмоқда. Ушбу тадбирда вилоятимиздан кўплаб кадрлар иштирок этди. Уларда сараланган кадрлар бизда у ёки бу лавозимга тайинлашда таниш билишчиликка ҳожат қолдирмайди ва коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.

    Давлатимиз раҳбари 2018 йил 18 декабрь куни замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлдириш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш масалаларига бағишланган йиғилишда бу масалага алоҳида тўхталиб, «Яқин ва узоқ истиқболдаги иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан бизга қайси соҳа учун қандай мутахассис керак бўлади? Шуни ҳозирдан чуқур ўйлашимиз, замон талаби, ислоҳотлар шиддатига мос кадрларни тарбиялашимиз керак. Бу масала бизнинг келажагимиз, бизнинг эртанги кунимиз» дея ҳаётий ҳақиқатни айтдилар.

    Маълумки, 2018 йил 25 сентябрдаги Президент Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ташкил этилган эди.

    Жамғарма олдига ўзбекистонлик иқтидорли ёшларни докторантура ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш, турли соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этиш, хориждаги ватандошлар билан доимий мулоқот ўрнатиш, уларни мамлакатимизда бўлаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга жалб қилиш, чет элдаги университетлар ва илмий марказлар билан ҳамкорликда юқори малакали кадрларни тайёрлашга кўмак бериш вазифалари қўйилган.

    Албатта, бу саъй-ҳаракатлар жамиятни маънавий янгилаш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини янада ривожлантириш, демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги интилишларни юқори поғонага олиб чиқишда муҳим ўрин тутади.

    Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бизга бугунги кунда Президентимиз таъкидлаганларидек, «танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарликни кундалик фаолиятининг асосий қоидасига айлантирган раҳбар кадрлар керак».

    08.01.2019, 19:41   Изоҳ (0)   45542
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда намунавий вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюролари ташкил этилади

    08.01.2019, 19:23

    Собиқ «ТAПОиЧ» ёнидаги уч қаватли кўприк 2019 йил охиригача ишга туширилади

    08.01.2019, 19:20

    Тошкентда тунги клуб олдида мобиль телефонларни олиб кетган талончи ушланди

    08.01.2019, 19:10

    Самарқандда «Мен ҳарбий бўламан!» расмлар танлови ғолиблари тақдирланди

    08.01.2019, 18:57

    Сергели деҳқон бозори қарийб 3 млрд сўм қарзини тўлаши керак (видео)

    08.01.2019, 18:44

    Ўзбекистонда янги мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва фойдаланишга давлат буюртмаси бекор қилинди

    08.01.2019, 18:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида пора олган МИБ ходими 6 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 11 август, 12:37

    Ироқда 600 дан ортиқ зиёратчи хлор газидан заҳарланди (видео)

    Дунё | 11 август, 12:28

    Чарльз Оливейра: “Ярадор шер — барибир шерлигича қолади”

    Спорт | 11 август, 12:23

    Гарвард олимлари Альцгеймер касаллигига даво топди ва хотирани тиклаш усулини аниқлади

    Илм-фан | 11 август, 12:14

    Ўзбекистон ва Қирғизистон Қозоғистонга 600 млн куб метр сув етказади

    Ўзбекистон | 11 август, 11:57

    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль

    Реклама | 11 август, 10:30

    Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати 34 даражагача тушади 

    Ўзбекистон | 11 август, 11:27

    Трампнинг Вьетнамдаги гольф клуби: Фермерларга ер эвазига гуруч ва доллар таклиф қилинди

    Дунё | 11 август, 11:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.