Мажбурий ижро бюроси ходимлари Сергели деҳқон бозорига ташриф буюрди. Бозор маъмурияти олтита ташкилотдан қарийб 3 миллиард сўм қарз бўлиб қолган. Фақат солиқ органларининг ўзига улар 1,4 миллиард сўм қарзини тўлаши керак. Бу ҳақда «Замон» ахборот дастури сюжетида айтилади.
Бозор раҳбарининг ўринбосари сўзларига кўра, 2013 йилда текширувлар чоғида аниқланган. Бозорнинг ҳар ойлик даромади эса 130 миллион сўмни ташкил этади. Олинган даромадларнинг бари қарзларни тўлашга кетмоқда.
Шунингдек, Сергели деҳқон бозорининг «Maxсустранс»дан қарзи 4—5 йил давомида 358 миллион сўмгача тўпланиб қолган.
МИБ ходимлари тегишли чораларни кўришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)