Шу йилнинг 3 январга ўтар кечаси номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги «Парламент» тунги клуби олдида фуқаро А.И.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, Nokia ва Samsung мобил телефонларини олиб кетган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учтепа тумани Шарқ кўчасида яшовчи Р.Қ. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)