7 январь куни Пекинда АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо музокаралари бошланди. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.
Америка делегациясига АҚШ савдо вакили ўринбосари Жеффри Жерриш бошчилик қилган. Делегатлар орасида АҚШ халқаро ишлар бўйича молия вазири ўринбосари Дэвид Малпасс ҳам бор.
Маълум бўлишича, Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо уруши 2018 йилнинг 6 июлидан икки мамлакат ўртасида божхона божлари оширилгандан сўнг бошланган.
Шундан сўнг Вашингтон ва Пекин август ва сентябрда божларни алмаштирган.Аммо декабрь бошида АҚШ ва Хитой янги божлар киритмасликка келишиб олган.
Изоҳ (0)