АҚШ Sukhoi Superjet 100 (SSJ-100) самолётини Эронга сотиш бўйича экспорт сертификатини беришдан бош тортди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Қайд этилишича, Россия лайнерининг ўн фоиздан кўп деталлари Америкада ишлаб чиқарилади, шу сабабдан уни сотиш учун АҚШ ғазначилигининг розилигини олиш лозим.
«АҚШ Молия вазирлиги қошидаги хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси томонидан лицензия йўқлиги сабабли самолётларни етказиб бериш ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкинмас», — дейди Эрон ҳаво йўллари ассоциацияси вакили Мақсуд Асад Сомоний.
У Америка эҳтиёт қисмларини алмаштириш учун узоқ вақт кетишини тахмин қилди.Аввалроқ, Эроннинг Москвадаги элчиси Меҳди Санай Ислом республикасининг самолётларни харид қилишдан манфаатдорлигини маълум қилганди.
«Сухой фуқаро самолётларининг» компанияси президенти Александр Рубсовнинг сўзларига кўра, компания Америка эҳтиёт қисмлари улушини беш фоизгача камайтирганда SSJ-100 самолётларини
Эронга етказиб бериш масаласига қайтишни режалаштирмоқда.
«Сухой фуқаро самолётлари» компанияси АҚШ санкциясига тушмайдиган 40 дона SSJ-100 самолётларининг янги «руслаштирилган» талқинини 2022 йилгача иккита Эрон авиакомпаниясига етказиш бўйича апрель ойида меморандум имзолаган.
Изоҳ (0)