Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Ёқутистон вилоятида 100 минг рубль тушириб қолдирган фуқарога пуллари қайтарилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Ёқутистонлик фуқаро 29 декабрь куни банкдан ечиб олган катта миқдордаги пулларини кўчада тушириб қолдирган.

Шу куни ҳудудни кўздан кечираётган Губинский округи бўйича жавобгар полициячи Леонид Лебедев йўқотилган пулларни топиб олган. Қорда ётган беш мингталик купюра ҳақида полициячи навбатчи қисмга хабар берган.

Шунингдек, у пул топилган жойга яқин бўлган аптека раҳбарининг телефони рақамини олган. Аммо кузатув камерасидаги ёзувни фақат байрамдан кейин кўриш имкони бўлган.

Пул эгаси 4 январь куни ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган хабар орқали топилган.

Эркак ўша ҳудудда тушиб қолган автомобиль маркасини ҳамда аниқ сумма ва купюралар номиналини ҳам тўғри айтиб берган. Пулларни қайтариб олган фуқаро полициячига миннатдорчилик билдирди ва мўъжизага ишонмаганлигини айтган.

Участка нозирининг сўзларига кўра, эълондаги пулларга ўн киши даъвогарлик қилган аммо уларнинг бирортаси аниқлаштирувчи саволларга тўғри жавоб бера олмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда