Индонезияда ўтган ҳафтада юз берган кўчки қурбонлари сони 31 нафарга етди, деб хабар берди «Tengrinews».
Аввалроқ 158 нафар қурбон ва 20 нафар бедарак йўқолганлар ҳақида маълумот берилган эди.
Табиий офат таъсир кўрсатган 100 кишининг 64 нафари хавфдан холи, 31 нафари ҳалок бўлди, уч нафари эса жароҳатланган.
Бундан ташқари, яна икки киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Кўчки 31 декабрь куни Ғарбий Ява провинциясида юз берди. 34 та уй вайроналар остида қолган.
Табиий офатларга қарши курашиш миллий бошқармаси вакилининг сўзларига кўра, кўчкига жала қуйиши сабаб бўлган.
22 декабрдан 23 декабрга ўтар кечаси Индонезия соҳилларига кучли цунами ёпирилди. Цунами оқибатида Лампунг ва Бентен провинцияларида камида 429 киши ҳалок бўлди, 150 дан ортиқ киши бедарак йўқолди.
Изоҳ (0)