Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Яқин кунларда Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан ҳамкорликда касса чекларининг ягона шаклини ишлаб чиқади. Бу ҳақда Spot хабар берди.

Фото: Spot

Фото: Spot

Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда корпоратив картадан тўловни амалга оширган юридик шахсларга маҳсулотларни сотишда мураккабликлар юзага келмоқда.«Аввал чек ҳисоб-фактура ўрнига ўтарди. Ҳозирда эса харидорлар чек билан бухгалтерияга мурожаат қилиб, ҳисоб-фактура расмийлаштириб беришни сўрамоқда. Бу эса ҳамманинг ишини мураккаблаштирмоқда», — дейди тадбиркор.Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мубин Мирзаевнинг айтишича , бир неча кун ичида чекнинг стандарт шакли ишлаб чиқилади ва йирик ритейлерларнинг раҳбарлари билан келишилади. У шунингдек касса чекини ҳисоб-фактурага тенглаштириш режалаштирилаётганини маълум қилган.«1 январдан ҚҚСга ўтилиши билан тушунмовчиликлар юзага келмоқда: айрим тадбиркорлар чекда маҳсулотнинг қўшимча қиймат солиғини кўрсатмоқда, бошқалар эса буни зарур эмас деб ҳисобламоқда. Янги шаклдаги чеклар эса ҚҚС тўловчилар учун ҳам, тўламайдиганлар учун ҳам қулай бўлади», — дейди Мубин Мирзаев.Президентнинг 2018 йил 1 ноябрдаги буйруғига асосан корпоратив банк карталарини қўллаган ҳолда юридик шахслар ўртасида, шунингдек якка тадбиркорлар томонидан нақдсиз тўловларни амалга ошириш олди-сотди шартномасисиз, инвойс (ҳисоб-фактура) асосида амалга оширилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила: Қирғизистонда депутатлар маошини зилзила қурбонларига ёрдам учун ўтказмоқчи
Дунё
Байден келгуси президентлик сайловига номзодини қўйиш-қўймаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди