Жорий йил март ойида Эрон кемалари Атлантика океанига, АҚШ қирғоқларига жанговар навбатчиликни ўташ учун жўнаб кетади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлигида маълум қилинди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Йўналиш узоқлиги учун миссия 5 ойгача вақт олиши мумкин», — аниқлик киритди Эрон ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони ўринбосари.
Эрон кемаларининг Атлантика океанига йўл олиши АҚШ флотининг Форс кўрфазига киришига жавоб бўлиши айтилмоқда.
Маълумот учун, 2018 йилнинг 21 декабрь куни АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг USS John C. Stennis атом авиаташувчиси бошчилигидаги кемалар гуруҳи Форс кўрфази акваториясига кирди.
Изоҳ (0)