Британиянинг етакчи нашрларидан бири The Guardian 2019 йилда дам олиш учун бориш лозим бўлган ҳудудлар рўйхатини тузиб чиқди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Нью-Йорк, Флорида, Тайвань, Қирғизистон, Сингапур, Мехико, Гавана, Гужарат, Дурбан, Манчестер, Лион, Пловдив каби кўплаб шаҳар ва мамлакатлар киритилган рўйхатдан Самарқанд шаҳри ҳам ўрин олди.
«Бугун у ерга бориш ҳам анча қулайлашган. Turkish Airlines Истанбул—Самарқанд маршрутини йўлга қўйди, натижада Ўзбекистоннинг энг гўзал шаҳрини Лондондан фақат битта бекат ажратиб турадиган бўлди. Шаҳарларни боғлаб турадиган поездлар тармоғи сайёҳлар учун бир қатор қулайликларни тақдим этди. Аммо бу дегани пойтахт Тошкентни кўрмасдан ўтиб кетиш керак дегани эмас, чунки бугунги кунда Тошкентнинг энг гўзал меъморий объектларидан бири бўлган метрода суратга олиш учун рухсат берилди», дейилади нашрда эълон қилинган мақолада.
Изоҳ (0)