Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Яманда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари авиазарбаси натижасида Cole эсминецига уюштирилган ҳужум ташкилотчиларидан бири Жамол ал-Бадавий ўлдирилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Фото: AFP

Фото: AFP

Террорчи Яманнинг Мағриб вилоятида йўқ қилинди. У автомобилда бир ўзи ҳаракатлангани, ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмагани билдирилмоқда.

Cole эсминецига 2000 йил 12 октябрда Адан портида портловчи модда тўлдирилган мотор қайиқ ёрдамида ҳужум қилинганди. Портлаш оқибатида 17 нафар денгизчи ҳалок бўлган, 39 киши яраланганди.

АҚШ Давлат департаменти Жамол ал-Бадавийнинг манзили ҳақидаги маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақа миқдори оширилади
Маҳаллий
Учта идорадан уч хил муносабат: Қурилиш вазирлиги ташкилотлари ютиб олган 85 та шубҳали тендер ҳақида
Дунё
Россияда ўзбекистонлик йигитни поезд босиб кетди