Пахтаобод тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Азизбек Исломов мунтазам равишда ўзига бириктирилган 3-сектор ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонларида бўлиб, фуқароларни қийнаётган муаммолар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишмоқда, дея хабар қилади Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Профилактика куни доирасида «Гузар» МФЙда яшовчи Козимжон Ибрагимов, «Пайнов» МФЙда истиқомат қилувчи Ёқутхон Мўминова ҳамда 17 нафар фуқароларнинг суйилтирилган газ балонига эҳтиёжи борлиги аниқланиб, уларнинг бу муаммоси дарҳол ечим топди. Шунингдек, Сой маҳалласидаги Пошонбоғи кўчаси аҳолисининг ички йўлнинг таъмирланиши бўйича қилган мурожати ҳам сектор раҳбари бошчилигида ҳал этилди — 1100 метрли йўлга шағал ётқизилди.
Шу куни фуқаролар билан учрашув-мулоқотлар ҳам ташкил этилиб, унда бугунги кунда ҳар бир инсон уйи, маҳалласи хавфсизлигини таъминлаш учун аввало ўзи қайғуриши, бу ишни муқаддас бурчи деб ҳамиша огоҳ бўлиб яшаши зарурлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)