Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кувайтда дунёдаги энг узун автомобиль кўприги номига даъвогарлик қилувчи узунлиги 48,5 километр бўлган кўприкнинг қурилиши 2019 йилда якунланади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Хабар берилишича, Шайх Жаббор номли кўприкнинг қурилиши апрель ойида якунланади. Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси билан қурилиш бўйича 2,6 миллиард долларлик шартнома бундан олти йил аввал имзоланган.

Кўприк узунлиги 36,1 ва 12,4 километрли иккита қисмдан ташкил топган. Кўприк Кувайт шаҳар агломерациясини Кувайт қўлтиғининг тескари томони билан боғлайди. Мамлакат ҳукумати ана шу томонда кўп миллиардли «Ипак шаҳри» архитектура лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Айни пайтда дунёдаги энг узун автомобиль кўприги Хитойнинг Циндао шаҳрида жойлашган. Унинг узунлиги қарийб 42 километрни ташкил қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади