Қрим ҳукумати раҳбарининг ўринбосари ва Қримнинг Россия президенти ҳузуридаги доимий вакили Георгий Мурадов Украина томонида кемаларнинг Керч бўғози орқали Азов денгизига ўтиши билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслиги, бунинг учун у халқаро меъёрлар ва кемалар қатнови қоидаларига риоя этиши лозимлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Тор ва катта эҳтиёткорлик талаб этувчи Керч-Еникал каналидан ўтишда таҳдид юзага келтирмаслик учун маълум бир процедураларни бажариш лозим», — деди Мурадов.
У бу шартлар халқаро амалиётда одатий эканлигини қўшимча қилди.
«Россия ҳеч кимга ўз хавфсизлигини таҳдидга қўйиш имконини бермайди», — дея хулоса қилди Мурадов.
Изоҳ (0)