Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сирдарё вилояти Ёшлар иттифоқи етакчиси Меҳрибон Холбекова «Болажон шоу» кўрсатувида иштирок этган кимё фани билимдонлари 7 ёшли Зафаржон ва 5 ёшли Зебохонлар билан суҳбатлашди. Қуйида ушбу суҳбат эътиборингизга ҳавола этилади.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

—Кўрсатувда иштирок этган профессор кимёгар олим Туйғун Бобоев ҳам сизнинг иқтидорингиз ҳақида Бу- табиат мўъжизаси деб таъкидлаб ўтди. Зебохон томонидан эса бутун дунёдаги барча 172 та нобелчи кимёгар олимларнинг исм-фамилиялари номма-ном, йилма йил ёддан жаранглаганлиги барчамизни ҳайратга солди. Бунга қандай эришдингиз?

— Бизнинг кимё фанига бу даражада меҳир қуйишимизда ота-онамнинг ҳиссаси жуда катта. Айниқса, ойижоним ҳар битта кимёвий элементни табиат билан боғлаб, аста секин бутун даврий жадвални сабр билан ўқитганлар. Бундан ташқари, уйда математика, рус тили, инглиз тили, тарих фанларини мактабгача ойижоним ўзи ўқитди. Илк таълимни ойимдан ўргандик. Дадажоним математика, нефть ва газ соҳасига меҳр қўйишимга сабаб бўлди. Синглим Зебохонга кимёвий элементларни деярли ўзим ўргатганман. Тўрт ёшлигимда дадажоним бизга доска олиб келиб берганди барча кимёвий элементларни мана шу доскада ёзиб ўрганганман.

— Зафаржон ойижонингиз боя суҳбат давомида айтиб ўтди сизларни Россияга, Максим Галкиннинг «Лучше вцех» кўрсатувига таклиф қилинганлигингиз ва ҳануз Москвада сизларни кутишаётганлиги ҳақида гапириб берсангиз?

— Тўғри, 2017 йил қиш ойларида бизни оилавий Москвага таклиф қилишди. Аммо Москвада қиш жуда совуқ келганлигини ҳисобга олиб ота-онам бизни аяшди. Чунки синглим Зебохон атиги тўрт ёш эди. Шу сабабли Москвага сафаримиз кечиктирилди. Худо хохласа, албатта Москвага бориш режамизда бор, Менделеев музейини ўз кўзим билан кўрмоқчиман. Ҳатто рус журналисти, кастинг-менежери Skype’да биз билан кастинг ўтказиб кўрди ва мени «Менделеев-младший» деб атаганлигидан хурсанд бўлиб кетдим. Синглим Зебохонни эса «Младшая-Мария Кюри» деб атаганликлари биз учун жуда ёқимли бўлди.

— Зафаржон қандай орзуларингиз бор?

— Энг буюк орзуим халқаро Нобель мукофотини қўлга киритиш ва муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев номига янги кимёвий элемент яратмоқчиман. Бу янги элемент ШМ шаклида бўлади. Чунки кимёвий элементларни номланишида маълум бир анъана мавжуд, яъни элемент формуласи учун биринчи ёки иккинчи ҳарфлар олинади. Бундан ташқари элементга ном бериш ҳуқуқи муаллифда бўлади. Шу ҳуқуқимдан фойдаланмоқчиман.

— Нега айнан Шавкат Мирзиёев номига янги кимёвий элемент яратмоқчисиз?

— Биласизми, Президент бобожоним ўзбек илмида катта бурилиш қилдилар. Бу даврни Иккинчи ўзбек ренессанс даври десак ҳеч хато қилмаган бўламиз. Чунки илм-фан билан ишлаб чиқаришни бир-бирига яқинлаштириш зарур эканлигини, давлатимизга инновациялар сув ҳаводек керак эканлигини айтиб ўтдилар. Шу сабабли шу қарорга келдим.

— Бугунги кунда яна қандай илмий ғояларингиз билан ўртоқлашган бўлардингиз?

— Масалан, сўнгги кимёвий элементларни яратган япониялик олимларга кичик эътирозим бор. Агар хабарингиз бўлса, япон олимлари худди шу элементлар учун Нобель мукофотини олишди. Бу элементлар табиатда учрамайди, яъни сунъий элементлар. Аммо улар яратган 3 та кимёвий элементнинг (Уут, Ууп, Уус) нисбий атом массаси кўрсатилмаган. Ваҳоланки кимёвий элемент сифатида тан олинадиган элементнинг албатта атом массаси кўрсатилиши лозим. Мени назаримда, ҳеч бўлмаганда қандайдир ўзгарувчанлик белгиси сифатида бирор белги-кўрсаткич элемент тепасида кўрсатилиши шарт. Масалан, агар бу элемент муқобил бўлмай ўзгарувчанлик хоссасига эга бўлса, инглиз тилидаги чанге-ўзгармоқ сўзидаги ч ҳарфи билан кўрсатилса тўғри бўлади деб ўйлайман. Албатта бу менинг шахсий фикрим. Бундан ташқари нефть ва газ соҳасини ривожлантиришни мақсад қилганман. Масалан, Ўзбекистонда газни бошқа фойдали мақсадларда ишлатиб, элекрт энергияни тежаш мақсадида, Қуёшдан электр энергия ишлаб чиқариш учун кремний заводи қурилиши керак. Д.I.Менделеев айтганидек, «Нефтьни ёқиш айб, газни ёқиб юбориш эса жиноят». Биздан кейинги авлодларга ҳам ер ости бойликларини мерос қолдириш керак ва зарур. Ёқилғисиз ижтимоий ҳаётимизни тасаввур қилолмаймиз.

—Зафаржон эшитимизга қараганда, бутун дунёдаги нефть ва газ конларини ёддан билар экансиз ва қайси давлатларда қанча миқдорда нефть заҳираларини ҳам ҳисоб-китобини аниқ айта олар экансиз. Нефтьга қайси мамлакатлар бой?

— Бу ҳақида соатлаб гапиришим мумкин. Қисқа қилиб айтсам, Россия, Туркманистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон ва Жазойир нефтга бой. Айниқса, Россиядаги ҳар битта нефть конини Россия харитасидан номма-ном ёдлаб ўрганиб чиққанман. Ва Россия давлатини келажакда Ўзбекистон учун энг ишончли шерик деб ҳисоблайман. Геология соҳасига ҳам қизиқаман, шу сабабли қимматбаҳо тошларни қайта ишлашни, масалан, олмос, олтин, зумрад, мис, кумушдан заргарлик соҳасини ҳам ривожлантириш мумкин.

—Зебохон сизнинг келажакда қандай орзуларингиз бор?

— Мен келажакда польшалик Нобелчи олима Мария Кюри Складовская  ва ўзбек академик олимаси Сайёра Рашидовага ўхшаган буюк олима бўлмоқчиман.

—Офарин Зебохон! Нега айнан бу олималарга ўхшамоқчисиз?

— Чунки Мария Кюри Складовская ва Сайёра опа Рашидова нафақат ўз давлатига балки бутун дунёда химия ва физика ривожлантиришга ўз хиссасини қўшишди ва бутун дунёга қилган кашфиётлари фойда келтирди. Мен ҳам давлатимга керакли ва фойда келтирадиган инсон бўлишни истайман. Мен яратган кашфиётлардан бутун дунёдаги одамлар фойдаланиши керак.

— Зафаржон, Зебохон халқаро Нобель мукофотини олишингиз учун энг муҳим нарса нима деб ўйлайсиз?

— Менимча, ишонч бўлса керак. Муҳтарам юртбошимиз ва ўзбек халқи менга ва синглимга ишонч билдиришса биз албатта шу ишни амалга оширамиз. Чунки ота-онам ҳар доим айтадилар, ишонч бўлмаган жойда ҳеч қачон ривожланиш бўлмайди.

Зебохон ҳар битта Нобель мукофоти совриндорини исм фамалиясидан ташқари 172 олимнинг қилган илмий кашфиётини ҳаттоки рус тилида тушунтириб бера олади. Масалан, Зебохон айтган, «Криэлектронная микроскопия», «Осмотическое давление», «Закони химической динамики», «Кристаллизация ферментов», «Электролическая диссоциация» ва бошқа юзлаб кимёвий атамалар қанчалик талаффузи қийин ва эслаб қолиш мураккаб бўлган терминлардир. Ҳали бу болажонлар катта бир устоз кўрмасада шундай катта натижаларга эришишган агар уларга давлатимиз томонидан шароит яратилса ва эътибор қаратилса улар албатта давлатимиз ишончини оқлашади. Суҳбат сўнггида ҳар икки жажжи кимёгар олим болажонларга омад тилаб қоламиз.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди 
Маҳаллий
Ўзбекистондаги уйлар зилзилага бардошлилигига ким кафолат беради? Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги аниқлик киритди
Спорт
Расман: Domeнико Тедеско — Бельгия терма жамоаси бош мураббийи