Республикада экспорт ҳажмини оширишга хизмат қиладиган чегараолди савдо марказлари ташкил этилади. Бу ҳақда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастурида келтирилган, деб ёзади Spot.
Унга кўра:
- чегараолди ҳудудларда дилерлик марказлари, меҳмонхоналар, умумий овқатланиш жойлари ҳамда бошқа турдаги маиший хизмат кўрсатиш объектларидан ташкил топган савдо мажмуаларини барпо этиш;
- визасиз тартиб жорий қилинмаган хорижий давлат фуқароларига етти кун давомида савдо мажмуалари ҳудудига виза расмийлаштирмасдан ташриф буюришга рухсат бериш назарда тутилади.
Ҳужжат лойиҳаси 2019 йил 1 сентябрга қадар Ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилади.
Изоҳ (0)