• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада газ «заправка»ларидаги нархлар 1950 сўмгача туширилмоқда

    2019 йил 1 январдан бошлаб мамлакат солиқ тизимида қўшилган қиймат солиғини амалиётга кенгроқ татбиқ этиш бошланди, деб ёзади ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шу билан бирга, товарлар харид қилинганда, айрим савдо марказларида маҳсулотга белгиланган нарх таркибидаги ҚҚС миқдори харид чекида ифодаланиши кўпчиликда хавотир уйғотмоқда. Яъни, товарларга ҚҚС қўшилиб, нарх-наво ошиб кетяптими? Ёки водийда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида («заправка») нархлар 300-400 сўмга оширилгани асослими?
    Шу каби саволларга Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан солиқ ислоҳотлари Концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан мамлакат солиқ тизимига киритилган ўзгаришлар юзасидан Фарғона, Қўқон ва Марғилон шаҳарлари ҳамда Риштон, Бешариқ ва Учкўприк туманларида ташкил этилган семинар-тренингларда батафсил жавоб берилди. Таъкидлаш жоиз, тадбирларда умумбелгиланган солиқлар тўлаш тартибига ўтаётган ҳудуддаги кўплаб тадбиркорлик субъектлари иштирок этди. Бу ҳақда вилоят Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
    Семинарларда асосий эътибор вилоятдаги умумбелгиланган тартибдаги солиқлар, хусусан, қўшилган қиймат солиғи тўлаш тартибига ўтаётган турли тармоқ (умумий овқатланиш, қурилиш, савдо, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, аудит) вакилларига солиқ ислоҳотлари натижасида юзага келган ўзгаришлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб боришга қаратилди.
    – 1 январдан маҳсулотлар нархи 20 фоизли ҚҚС ҳисобига ошди деганлар учун таъкидлашим керакки, ушбу солиқ тури маҳсулот нархига қўшимча равишда қўшилгани йўқ, у аввал ҳам бор эди, фақат кўпчилик эътибор бермаган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мирзиёд Маҳкамов. – 20 фоизли ҚҚС кўрсатилган ижтимоий тармоқларда тарқалган чекларга келсак, текширилганда маълум бўлдики, улар декабрь ойида қайд этилган. Январь ойининг боши дам олиш кунлари эканлигини ҳисобга олсак, янги тизим энди ишга тушяпти. Энди нарх-наво ошаркан дея, хавотирланишимизга ҳеч қандай асос йўқ.
    Шунингдек, 2019 йил 1 январдан ҚҚСнинг стандарт 20 фоизлик ставкаси ҳамда тадбиркорга қулайлик яратиш мақсадида йиллик товар обороти 1 миллиарддан 3 миллиардгача бўлганларга соддалаштирилган ҚҚС тартиби жорий этилаётганлиги қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
    – Бизнинг йиллик товар айланмамиз 1,4 миллиард сўм атрофида, – дейди Ёзёвон туманида фаолият кўрсатувчи «Нигора Низомова» хусусий корхонаси раҳбари Музаффар Абдуллаев. – Янги жорий этилган тартибга кўра, биз ягона солиқ тўловидан умумбелгиланган тартибдаги солиқлар тўлашга ўтаяпмиз. Демак, биз ҳам ҚҚС тўлашимиз зарур экан. 20 фоизли ставкани эшитиб дастлаб, бу ҳолат нархлар ошишига сабаб бўлмайдими, деган хаёлга боргандим. Бугунги семинардан сўнг фикрим бутунлай ўзгарди. Яъни, агар товарларни олиб келишда 20 фоизлик ҚҚС тўловчи билан ҳамкорлик қилсам, мен сотаётган товардан ҚҚС тўлаётганимда ҳамкорим тўлаган ҚҚС ҳам ҳисобга олинар экан, шунинг ҳисобига нархларда ҳеч қандай ўзгариш кузатилмайди. Агар ҳамкорим ҚҚС тўловчи бўлмаса, соддалаштирилган ҚҚС тартибида пасайтирилган ставкада солиқ тўлашим мен учун қулайроқ экан.
    Шунингдек, водийда автомобилларга метан газ қуйиш шохобчаларида кузатилаётган нарх ошишига ҳам мутасаддилар томонидан муносабат билдирилди.
    – Фарғонада газ «заправка»ларидаги босим билан биргаликда нархлар ҳам 300-400 сўмга оширилди деган хабарларни олдик. Бунга ёнилғига нисбатан аксиз солиғи жорий этилганлигини сабаб қилиб кўрсатишаётган экан, – дейди Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Назиржон Полвонов. – Хабарингиз бор, 2018 йил 1 ноябрдан газ нархи 11 сўмга ошиб, 1900 сўм этиб белгиланган эди. Ваҳоланки, 2019 йил 1 январдан бензин, дизел ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг ўрнига аксиз солиғи жорий қилиниши ҳисобига солиқ миқдори атиги 55 сўмга ошган. Шу муносабат билан, биз куни кеча вилоятимиздаги газ «заправка»лари раҳбарлари билан учрашув ўтказдик ва уларга газ нархини асоссиз оширганликларини батафсил тушунтирдик. Натижада, метан газ нархлари 1950 сўмгача туширилмоқда.
    Тадбирларда 2019 йил 1 январдан бошлаб мамлакатимиз солиқ тизимига киритилган ўзгаришлар юзасидан барча учун тушунарли, содда ва кўргазмали шаклда тайёрланган инфографикалар солиқ тўловчилар ихтиёрига ҳавола этилди.
    Семинарларда 2019 йил 1 январдан ҳудудий давлат солиқ инспекциясида ҚҚС тўловчилар рўйхати шакллантирилганлиги ҳамда ҳар бир ҚҚС тўловчига Бошқармадан масъул ходим бириктирилганлиги, бундан ташқари «Солиқ-сервис» ДУКнинг ҳудудий филиаллари орқали исталган саволга мутахассислар томонидан жавоб топиш мумкинлиги алоҳида қайд этилди.
    Давлат солиқ идоралари инсофли солиқ тўловчига исталган пайтда амалий кўмак беришга тайёрлиги ҳамда бу хизматлар бепул амалга оширилиши таъкидланди.

    04.01.2019, 17:41   Изоҳ (0)   47772
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош прокуратура 400 минг доллар пора билан ушланган Юнусобод ҳокими иши ҳақида маълумот берди

    04.01.2019, 17:32

    5 январь куни Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши мумкин

    04.01.2019, 17:29

    Наманганда рухсатсиз шаръий никоҳ ўқиган домла жаримага тортилди

    04.01.2019, 17:17

    Самарқандда фермернинг укалари хўжаликда ишлаган аёлни калтаклаб, буни видеога олди

    04.01.2019, 17:06

    Ўзбекистон Туркия фойдали қазилмаларни қидириш билан шуғулланадиган иккинчи мамлакатга айланади

    04.01.2019, 17:00

    Тошкент вилоятида юз берган ёнғинда уй эгаси ёниб кетди

    04.01.2019, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.