3 декабрь, пайшанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 21-туридан ўрин олган учрашувда «Манчестер Сити» «Ливерпуль»ни 2:1 ҳисобида таслим қилди.
Учрашувда ҳисобни очувчи голга «Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро муаллифлик қилди. Бу аргентиналик футболчи учун АПЛ жорий мавсумидаги 10-гол бўлди.
Opta’нинг хабар беришича, Агуэро АПЛнинг кетм-кет 8 мавсумидан бери камида 10 та гол уришга эришган тўртинчи ўйинчи бўлди.
Аввалроқ ушбу натижага Уэйн Руни (кетма-кет 11 мавсум камида 10 та гол), Фрэнк Лэмпард (10) ва Тьерри Анри (8) эришганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)