Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Магнитогорскда газ портлаши оқибатида қулаб тушган 10 қаватли уй подъезди харобаларида қутқарув операциясини якунлади, деб ёзади Meduza.
ФВВ раҳбари биринчи ўринбосари Александр Чуприян маълум қилишича, вайроналар остида бошқа одамлар йўқ.
Ҳалок бўлганлар сони 39 кишини ташкил этди.
«Биз бугун охирги, 39-жасадни чиқариб олдик, бинода бошқа одамлар йўқлигига кафолат берамиз. ФВВ қутқарув операциясини якунлайди», — деди Чуприян жасадларнинг 38 нафари шахси аниқланганини қўшиб қўяркан.
Изоҳ (0)