2018 йил давомида АҚШнинг Аризона штатининг аҳолиси 21 маротаба Waymo компаниясининг ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи автомобилларига ҳужум қилган. Бу ҳақда New York Times хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи автомобиллар шаҳар ҳудудида синов тариқасида ҳаракатлари давомида, маҳаллий аҳоли томонидан ҳужумларга учрамоқда. Бундан ташқари ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи автомобилларнинг муҳандисларига ҳам таҳдидлар қилинмоқда.
Ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи автомобилларга маҳаллий аҳолининг бундай муносабати ўтган йили рўй берган бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ.
Ўшанда ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи автомобиль бошқарувни йўқотиб, бир аёлнинг уриб юборган.
Изоҳ (0)