Этов округининг шерифи Тодд Энтрекин 2015 йилнинг январидан 2017 йилнинг декабрига қадар АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган мигрантларни сақлаш учун ажратилган пулларни ўзлаштириб юборгани аниқланди, деб ёзади ForumDaily нашри.
Шерифнинг ўзи 750 минг долларни ўзлаштиргани ҳақида маълум қилган. Бироқ текширувлар ўзлаштирилган пуллар икки баравар кўплиги, тахминий ҳисоб-китобларга кўра 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилгани аниқланган.
Маълум бўлишича, шериф буюк депрессия пайтларида ёзилган федерал қонунга асосланиб, қамоқ ва вақтинча сақлаш жойларига ажратилган маблағларни ўзида сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиб, пулларни ўз ҳисобига ўтказиб келган.
Изоҳ (0)