Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Актриса Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов, қайнонаси ва фарзандлари билан тушган суратларини Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди.

Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

Жуфтлик 23 декабрь куни ўғил фарзандли бўлган ва чақалоққа Абубакр деб исм қўйган эди.

Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

«Аллоҳимга ҳамд-у санолар бўлсин манашу чиройли бахтимизга бахт қўшган кун ҳам келди. Хонадонимизга салкам 1 йиллик ширин турмушимиз, муҳаббатимизнинг меваси Абубакр Сиддиқ куни кеча илк бор янги меҳмон бўлиб келдилар!

Бахтни кўз-кўз қилиш яхшиликка олиб келмаслигининг ҳаётий тажрибамда, яқинларимда кўп гувоҳи бўлганман. Шунинг учун ҳам чиройли турмушимиз ҳеч кимнинг назарида бўлишни истамадик. Шу кунгача тинч-тотув яшаб келаяпмиз, лекин қарасам охирги кунлар ҳақиқат асталик билан очилиб, ғаламис қалби қора инсонларнинг қуролига айланиб ҳар хил туҳмат, бўҳтонлар билан оиламиз шаънига хунук гаплар гуллай бошлади.

Шунинг учун бугун охири бахтимни фақатгина яхшилар, қалби тоза инсонлар билан бўлишишни истадим. Мен бахтлиман, қайнонам—ойижонимдек, турмуш ўртоғимдек қалби тоза, меҳрибон, инсофли диёнатли инсонлар ҳозирда жуда кам. Оилада бахтнинг калитини эса иймонли турмуш ўртоғига, ҳар қандай вазиятда ҳам итоатли бўлишда деб биламан!

Айтиб ўтишим лозимки, биз ҳеч кимнинг оиласини бузиб, турмуш қурганимиз йўқ, бахтини ҳам тортиб олганимиз йўқ. Биз фақатгина Аллоҳ буюрган йўлда , дунё қарашларимиз тоғри келиб, қалбларимизни ҳамда ҳаётимизни туташтирдик, холос! Барча яхшиларга фақатгина бахтни ва яхшиликларни тилаб қоламан! Азизлар инсонларга қўлингиздан келса, яхшилик қилинг, яхшилик қилиш келмаса, ёмонлик ҳам қилманг. Яхшилик қилолмаган инсонингизга ҳеч бўлмаса, ёмонлик қилмаслик имкониятингиз бор. Инсондан фақатгина дунёда яхшилик қолади!», — деб ёзади Муқаддас Саъдуллаева.

Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

Фото: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

Маълумот учун, актёр Йигитали Мамажоновнинг хонанда Райҳон билан никоҳидан Ислом ва Имрон исмли эгизак ўғиллари, чимкентлик Нигина исмли қиз билан турмушидан қизи бор. Муқаддас Саъдуллаева билан никоҳидан дунёга келган чақалоқ актёрнинг тўртинчи фарзанди.

Актриса Муқаддас Саъдуллаеванинг биринчи турмушидан Саъдия исмли қиз фарзанди бор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар