«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Криштиану Роналду «Ювентус»га ўтганидан сўнг жамоанинг ўйини сезиларли даражада ўсганини айтди, деб ёзади Marca.
Агентиналик футболчининг таъкидлашича, Италия клуби — ушбу мавсум Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритишга асосий даъвогарлардан бири.
«Ювентус» яхши жамоа ҳисобланади. Аввал ҳам шундай эди, аммо Криштианунинг келиши туринликлар ўйинини янада кучайтирди. «Ювентус» ушбу мавсум Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритишга асосий даъвогарлардан биридир», — дейди Месси.
Ушбу мавсум Роналду Турин клуби сафида А Сериянинг 18 та ўйинида (17 таси — асосий таркибда) майдонга тушиб, рақиб дарвозасини 12 бор ишғол этди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. 33 ёшли португалиялик ҳужумчи шу йилнинг ёзида «Реал»дан туринликлар сафига қўшилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)