«Ватанпарварлик» ойлиги доирасида Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли Меҳрибонлик уйига Янги йил байрами муносабати билан Чирчиқ олий танк қўмондон-муҳандислик билим юрти ва шаҳар Мудофаа ишлари бўлими ҳарбий хизматчилари ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ходимлари ташриф буюрди.
Қалби завқ-у шавққа тўлган Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳарбийларни хурсандчилик кайфияти билан кутиб олди.
Болалар томонидан тайёрланган концерт дастури ҳарбийлар байрамига туҳфа бўлган бўлса, ҳарбийлар томонидан 108 нафар турли ёшдаги ўғил қизларга Янги йил байрамига совға тариқасида ширинликлар улашилди.
Шу куни ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар катта лейтенант Р.Халилов ва кичик сержант Ж.Саидазимовлар оиласига ташриф буюрдилар. Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилаётган кам таъминланган ва ногирон фарзанд тарбиялаётган оилалар ҳолидан ҳам хабар олинди.
Изоҳ (0)